Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Бушнинг қайд этишича, Ироқда АҚШ етакчилигидаги кучлар қисқа вақт ичида кимëвий ëки биологик қуролларни топадилар.


Кеча Техасда мухбирлар олдида сўз юритган Буш, “Ироқ катта мамлакатдир ва ҳокимиятдан четлаштирилган Ироқ ҳукумати узоқ йиллар давомида оммавий қирғин қуролларини яширган”, деди.

Ҳозирча АҚШ етакчилигидаги кучлар Ироқда бирорта ҳам кимëвий ëки биологик қуролни топгани йўқ.

Айни пайтда, Бағдоддаги Америка расмийлари янги ҳукумат ташкил қилингунига қадар, Ироқнинг Нефт вазирлигини бошқарувчи бир гуруҳ тузаëтганларини маълум қилдилар.

Урушдан олдин Ироқ Нефт вазирлигининг режалаштириш директори бўлган Тамир Ғадбан энди ушбу вазирликни бошқаради. Америкада жойлашган Ройал Датч-Шеэлл нефт компаниясининг собиқ бошлиғи Филлип Каррол Ироқ Нефт вазирлигида маслаҳат берувчи кенгашнинг раиси бўлади.
XS
SM
MD
LG