Линклар

logo-print

Чеченистонда ўтган 24 соат давомида юз берган ҳужумлар оқибатида Россиянинг олти нафар аскари ҳалок бўлди ва етти аскари яраланди.


Номи ошкор этилишини истамаган россиялик расмийга кўра, Россия аскарлари чечен жангчилари борлигига тахмин этилган жанубий тоғли ҳудудларни замбараклардан ўққа тутган.

Айни пайтда, Россия аскарлари Грозний ва Чеченистоннинг бошқа ҳудудларида ҳужумларда қатнашганликда ëки чечен жангчиларига ëрдам берганликда гумон этилган 120 кишини ҳибсга олди. Фуқаролар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари Россия ҳарбийларининг ушбу хатти-ҳаракатларини танқид қилишди.
XS
SM
MD
LG