Линклар

Ироқнинг ўтиш даври ҳукумати май ойининг иккинчи ярмида ташкил этилади.


Бу ҳақда бугун АҚШнинг Ироқдаги маъмурияти раҳбари Жей Гарнер маълумот берди.
Унинг айтишича, ҳукумат асосини 9 нафар Ироқ сиёсий арбоблари ташкил этадилар. Бу таркибга турли партиялар, диний ва миллий гуруҳларнинг вакиллари киритилади.
Шунингдек, бугун Жей Гарнер Ироқдаги қурдларнинг сиёсий арбоби Маъсуд Барзоний билан музокаралар ўтказди. Музокарада Барзоний раҳбарлигидаги Қурдистон Демократик партиясининг Ироқ ҳукуматини шакллантиришдаги иштироки мухокама этилди.
XS
SM
MD
LG