Линклар

logo-print

Бугун Покистон Бош вазири Зафаруллохон Жамолий Покистон ва Ҳиндистон ўртасида транспорт алоқаси қайта ўрнатилганини эълон қилди.


Жамолий, шунингдек, Покистон Ҳиндистон билан дипломатик ва спорт соҳаларидаги алоқаларни ҳам қайта тиклашлага ҳаракат қилаëтганини маълум қилди. У қўшимча қилиб, икки мамлакат Кашмир можаросини ҳал этишига умид билдирди.
Зафаруллохон Жамолий Покистонда ушлаб турилган 40 нафар ҳиндистонлик денгизчини озод қилиш тўғрисида ҳам буйруқ берди.
Жамолий, шунингдек, ҳиндистонлик ҳамкасбини Покистонга ташриф буюришга таклиф қилди.
Ўтган ҳафтада Ҳиндистон Бош вазири Атал Бехори Важпайи икки мамлакат ўртасида дипломатик ва ҳаво алоқалари қайта тикланишини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG