Линклар

Бугун Кобулда хавфсизлик тадбирлари талабга жавоб бермаëтгани, урушдан кейинги қайта қуриш ишлари секин олиб борилаëтгани ва ҳукумат ойликларни ўз вақтида тўламаëтганига қарши норозилик намойиши ўтказилди.


Намойиш иштирокчилари АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларини Афғонистондан олиб чиқишга чақирдилар. Намойишда бир неча юз одам қатнашгани билдирилди.
4 минг 500 аскардан иборат халқаро тинчлик ўрнатувчи кучлар Кобул аҳолисини хавфсизлик билан таъминламоқда. Аммо афғонистонликлар, шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар вилоятларда хавфсизлик шароитлари ëмонлигидан шикоят қилишмоқда.
XS
SM
MD
LG