Линклар

logo-print

Америкалик ва бошқа халқаро воситачиларга кўра, Исроил ва Фаластин ўртасидаги янги тинчлик режасига ўзгартишлар киритилмайди.


Аммо Исроил ҳукумати мазкур режага катта ўзгартишлар киритилишини, жумладан, тўрт миллион фаластинлик мухожирларни ўз ерларига қайтармасликни талаб этмоқда. Мухожирлар яшаган ҳудудлар ҳозир Исроил назоратидадир.
Фаластинликларга кўра, Исроил ҳукумати тинчлик режасини амалга оширишда тўсқинлик қилмоқда.
Исроил генерали Моше Ялон Исроил ва фаластинликлар орасида энг ëмон зўровонликлар тўхтатилганини маълум қилди.
Исроил Бош вазири Ариел Шарон можарони ҳал этиш учун янги имконият пайдо бўлгани ҳақида умид билдирди. Аммо Шаронга кўра, ушбу умид тинчлик режасига эмас, балки Исроилнинг ҳарбий қувватига асосланган.
XS
SM
MD
LG