Линклар

Ҳайдар Алиев касалҳонада.

  • Абдулла Искандар

Озарбайжон президенти ўзининг 80 ëшлик тавваллуд кунини 10 май куни ҳастаҳона деворлари ичида қаршилайдиган кўринади.Ассашиэтед пресс малумотларига кўра Алиев шанба куни Туркиянинг гулҳона ҳарбий шифоҳонасига ëтқизилган. Алиев турк врачлари куршовида муолижани давом эттирар экан, Боку кўчалари президент истеъфосини талаб қилган намойишчилар билан тўлди.

Озарбайжон муҳолифат вакили Ҳолид Алназаров озрбайжон миллатини таназулга олиб борган Ҳайдар Алиев режими истефосини талаб қилди:

"Миллатимизни тиз чўктириб Қорабоғни Арманларга сотган,мингларча ëшларимизни ишсизлик ботқоғига отган,қочоқларни чодирларда чиритиб,маданиятимизни,илм ва маорифимизни маҳв этиб таназзулга олиб борган бу режимга йўқ деймиз.
Бу режимнинг тариҳ саҳнасидан супуриб ташланадиган вақти аллақачон етди".


Озарбайжон муҳолифати вакили Алназаров Озарбайжон ҳалқининг бутун кўргиликларига унинг "пассивлиги" сабаб бўлди деб ҳисоблайди.Озарбайжоннинг Мусовот партияси Иса Гамбар зудлик билан президент сайловини эълон қилиш керак, бундан буëн ҳалқни алдашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ деди:

"Биз ҳар доим Ҳайдар Алиевнинг истеъфосини талаб қилиб келганмиз ва бу истеъфони давлат ва миллат тақдири юзасидан талаб қилиганмиз.Бугун эса Ҳайдар Алиевнинг истеъфосини унинг ўз тақдири юзасидан талаб қилишни истар эдим.
Ҳайдаров Алиев истеъфосидан кейин иккинчи қадам бу сайлов қонунинг демократик талаблар нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилишидир.Учинчи қадам эса президент сайловини эълон қилишдан иборат бўлиши керак.Сайловни чўзиб ўтиришни ҳожати йўқ,октябргача бўлган ҳар бир дақиқа жуда муҳимдир. Тўртинчи қадам сайловда қатнашиш истагини билдирган барча сиëсий партиялар ва мустақил номзодларга бир ҳил шароит яратиб берилиши керак."


Бу тўрт қадам қўйилар экан демократик шарт шароитларда иқтидорга келган янги ҳукумат атрофида қўлни қўлга бериб халқ ва давлат муаммоларини ҳал қилишга интиламиз дея сўзини якунлади мусовот партияси раиси Исо Гамбаров.

Боку кўчаларида ҳалқ Президент истъфосини талаб қилар экан шу ўринда Озарбайжон сиëсатидаги яшовчан сиймо Ҳайдар Алиев шаҳсига тўҳталсак.

Ҳайдар Алиев 1923 йил 10 май куни Наҳичеванда дунëга келди.Боқу давлат университетининг тарих факултетини тамомлаб 1944 йилдан бошлаб КГБ яни давлат ҳавфсизлиги кқўмитасида ишлай бошлади. 1967 йили Генерал лейтенант унвонида Озрабайжон давлат ҳавфсизлик қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.1969 йили Озарбайжон компартияси биринчи котиби,1982 йилдан бошлаб КПСС сиëсий бюроси аъзоси сифатида фаолият кўрсатди.1987 йилда Сиëсий бюро таркибидан чиқарилди.1990 йилда Наҳичеван муҳтор вилояти раҳбари бўлди.Ҳуди шу йили Алиев 1945 йилдан бери аъзо бўлиб келаëтган КПСС сафидан чиққанлигини эълон қилди.

1993 йил 3 октябрда Оазарбайжон республикаси президентлигига сайланди,1998 йили ушбу лавозимга қайта сайланди.Беш ленин ордени ва икки марта социалистик меҳнат қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган.Рафиқаси вафот қилган.Икки ўғли ва қизи бор.Кейинги пайтда бир неча жарроҳлик амалиëтларини бошдан кечирди. Ҳозир Озарбайжон преиденти Туркия ҳастаҳонасида врачлар куршовида қолар экан Боку кўчаларида норозилар овози янграмоқда.
XS
SM
MD
LG