Линклар

Фаластин расмийларига кўра, Хамас исломий гуруҳи аъзоси Айд ал-Бейк Ғазо секторида кетаётган машинага бугун Исроил вертолёти камида иккита ракета отгани натижасида у ўлган.


Учинчи ракета ўша жой яқинига тушиб портлаган. Воқеада кўрилган талафот ҳақида ҳозирча маълумот тарқатилмади. Исроил армияси мазкур воқеа хусусида дарҳол баёнот эълон қилмади. Бироқ, Исроил радиоси Хамаснинг юқори лавозимли расмийси ўлдирилганини хабар қилди.
Айни пайтда, бугун эрталаб Исроил аскарлари Ғазодаги қочқинлар лагери ташқарисида бир фаластинликни отиб ўлдирди.
XS
SM
MD
LG