Линклар

Россия Бош вазири Михаил Касянов бугун кечки пайт Москвада бўлиб ўтадиган фавқулодда йиғилишга раислик қилади.


Унда Россияда ўткир респиратор касаллиги тарқалишининг олдини олиш чоралари муҳокама этилади. Ҳозиргача Россияда 20 киши мазкур касалликка чалинганликда гумон қилинаётган бўлсада, ундан хеч ким ўлмади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмийлари ҳозиргача дунёда ўткир респиратор касаллигидан 500дан ортиқ одам нобуд бўлганини эълон қилдилар. Бу ташкилот одамларни Хитойнинг Тианжин ва Ички Монголия вилоятлари, шунингдек, Тайван пойтахти Тайпейга зарур бўлмаган саёҳатларни бекор қилишга чақирди.
Бугун Хитойнинг асосий тижорат маркази хисобланган Шанхайда ўткир респиратор касаллигидан биринчи одам нобуд бўлди.
Дунё бўйича 6400 одам олти ой муқаддам пайдо бўлган ўткир респиратор касаллигига чалинди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, бу ҳасталикка чалинган одамларнинг 15 фоизга яқини оламдан ўтмоқда.
XS
SM
MD
LG