Линклар

logo-print

Бугун Россия Ташқи ишлар вазири Игор Иванов Москвада Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири шаҳзода Сауд ал-Файсал билан учрашди.


Музокаралардан сўнг Игор Иванов Россия БМТ томонидан Ироққа қарши жорий этилган барча санкциялар тўхтатилиши ёки бекор қилиниши тарафдори эканини билдирди. Чунки, мазкур санкциялар Ироққа гуманитар ёрдам етказиб бериш ишларига халал бермоқда.
Маълумки, АҚШ ҳукумати БМТ томонидан Ироққа қарши қабул қилинган резолюцияларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифни Хавфсизлик Кенгаши муҳокамасига қўйишга тайёргарлик кўрмоқда.
Бугун эрталаб Москвада АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Ким Холмс Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Юрий Федотов билан учрашиб Ироқ масаласини муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG