Линклар

23 йиллик қувғиндан сўнг шиалар арбоби Оятулло Муҳаммад Бакир ал Ҳаким Ироққа қайтди.


Ал Ҳаким Ироқ Ислом инқилобий кенгашининг раҳбари бўлиб, 23 йил мобайнида Эронда қувғинликда яшади.
Ироққа қайтиш олдидан Ал Ҳаким “Ироқ келажаги исломдадир”,- деб баёнот берди. Унинг айтишича, у бошқараётган шиалар ташкилотининг асосий мақсади Ироқда адолат ва ҳуқуқ ҳукумронлигини тиклаш, қўшни давлатлар билан алоқаларни ривожлантиришдан иборат.
АҚШ эса Ироқда Эрондаги каби теократик режим қурилишига қарши чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG