Линклар

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Тайванда ғайриоддий пневмония тарқалиши хавфи кучайганлигидан огоҳлантирди.


Тайванлик мутахассислар касалликнинг тарқалиш манбаларини назоратдан чиқариб юбордилар. Бу эса ҳукуматнинг касаллик тарқалиши олдини олишга қодир эмаслиги далолатидир, дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти огоҳлантиришида.
Бугун Тайванда 23 кишининг ғайриоддий пневмония билан касалланганлиги аниқланди. Хитой расмийлари эса бугун ғайриоддий пневмониядан 5 киши нобуд бўлганлигини, 85 киши касалликка чалинганлигини маълум қилдилар. Ҳозирги кунгача Хитойда 5 минг киши бу касалликка чалинган.
АҚШ давлат департаменти Америка дипломатларининг оила аъзоларига Тайван, Хитой ва Гонконгдан чиқиб кетишга руҳсат берди.
XS
SM
MD
LG