АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл бир йилдан ортиқ вақтдан бери биринчи маротаба Яқин Шарққа ўз сафарини бошлади. Пауэл жўнаб кетишидан олдин президент Жорж Буш Яқин Шарқ учун эркин савдо шартномасини эълон қилди. Ундан кўзланган асосий мақсад – минтақа бўйлаб эркинлик ва иқтисодий тараққиётни қўллаб-қувватлашдан иборат. Буш барча араб давлатлари автократияни енгиб, демократияни ривожлантириши учун эркин савдо шартномасини таклиф қилди.
Буш Жанубий Каролина штати университети студентларига, мусулмон давлатларда эркинликка интилиш тобора кучайиб бораётганини таъкидлади. АҚШ раҳбари, агар эркинлик бўлмаса, мусулмон дунёси камбағаллик ботқоғига ботиб қолавериши, ўз навбатида бу, экстремизмга олиб келишини айтди: “Барча Араб давлатларининг ялпи маҳсулот ишлаб чиқариши ҳажми Испанияникидан кам. Араб давлатлари фуқароси Африканинг Саҳрои Кабир чўлларида жойлашган давлатлар фуқароларига қараганда Интернетга камроқ боғланиш имкониятига эга. Араб дунёси буюк маданиятга эга. Аммо араб давлатлари ҳозирги замон иқтисодий тараққиётидан анча ортда қолмоқда”, - деди.
Жорж Буш Америка ва Араб давлатлари ўртасидаги хавфсизлик ва иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш учун эркин савдо зонаси ташкил этиш мумкинлигини айтди. Ўз навбатида, мазкур давлатлар ҳукуматлар таркибида ислоҳотлар ўтказиши, коррупция ва терроризмга қарши кураш олиб бориши, хусусий мулкни ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириши лозим. АҚШ раҳбари сўзига қўшимча қилиб, агар фаластинликлар ва Исроил ўртасида тинчлик қарор топсагина, ўн йил ичида бу ташаббусни амалга ошириш мумкинлигини айтди. Буш, Қўшма Штатлар ислоҳотлар олиб бораётган давлатларнинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши учун ёрдам бериши, шунингдек, икки томонлама сармоя ётқизиш ва савдо алоқалари хусусида музокаралар олиб бориши мумкинлигини алоҳида таъкидлади.
АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл ўзининг Яқин Шарққа сафари давомида Исроил Бош вазири Ариел Шарон ва Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос билан учрашади.
Давид Маковский Вашингтонда жойлашган тадқиқот институти таҳлилчиси. У Бушнинг таклифи ҳақида шундай деди: “Менимча бу қизиқ фикр. Бу Яқин Шарқ халқларига етиб бориш демакдир. Ироқ уруши туфайли АҚШ диққат-эътиборини, асосан, таҳдид масаласига қаратяпти, дейишингиз мумкин. Бироқ АҚШ сиз, яъни халқ учун керак бўлган имкониятлар билан ҳам қизиқмоқда”.
Маковскийга кўра, бу қанчалар самара бериши мамлакатнинг ўзига боғлиқ. Масалан, Иордания билан эришилган эркин савдо шартномаси аллақачон ижобий натижа бермоқда. Йил охиригача Марокаш билан ҳам айни шундай шартнома имзоланиши мумкин.
Президент Буш маъмурияти Яқин Шарқ келажагини шакллантириш учун ҳозир қулай фурсат етганига ишонади. Жума кунги матбуот брифингида шу ҳақда сўзлаган Давлат котиби Колин Пауэлл: “Ироқда Саддам Ҳусайн режими ағдарилди. Фаластинда янги Бош вазир тайинланди ва янги тинчлик дастури эълон қилинди. Энди, юзага келган қулай вазиятдан фойдаланиб, биз имкон қадар қисқа фурсатда муваффақиятга эришишимиз лозим”, - деди.
Президент Бушнинг эркин савдо зонасини яратиш ҳақидаги ташаббуси Яқин Шарқ тинчлик жараёнини қайта жонлантириш йўлидаги Колин Пауэллнинг уринишларига ёрдам берадими ёки йўқ, буниси ҳозирча номаълум. 2005 йилга қадар мустақил Фаластин давлати ташкил этилишини кўзда тутган Яқин Шарқ тинчлик дастури шундоқ ҳам қаршиликка учрамоқда. Фаластинликлар уни қабул қилишини айтаётган бир пайтда, Исроил Бош вазири дастурни қабул қилишда муаммога дуч келмоқда.
Мазкур масала хусусида сўзлаган АҚШ президенти Жорж Буш ҳар икки томон мажбуриятга эга эканини айтиб: “Агар Фаластин халқи терроризмни йўқ қилишда конкрет чоралар кўрса ҳамда тинчлик, ислоҳотлар ва демократия йўлидан боришда давом этса, фаластинликлар ва бутун дунё халқлари, эркин ва мустақил Фаластин давлати байроғи осмон узра баланд ҳилпираганини кўради”, - деди.
Маълумки, ўтган йил июн ойида Жорж Буш, токи Яссир Арафат ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб турган экан, тинчлик йўлида муваффақиятга эришиб бўлмаслигини айтган. Бушнинг босими, фаластинликлар орасидан янги лидер танланишига туртки бўлди. Яқинда Фаластин Бош вазири этиб тайинланган Маҳмуд Аббос терроризмнинг ҳар қандай кўринишини қоралади.
Дипломатларга кўра, Исроил ва Вашингтон келаси ҳафтада Яқин Шарққа сафар қиладиган Европа Иттифоқининг юқори даражали делегацияси Арафат билан учрашмаслиги учун босим ўтказмоқда. Бироқ, Европа Иттифоқи лидерлари Арафат ҳозир ҳам катта кучга эга эканига ишонади.
Исроил масаласида, яқинда Бош вазир Ариел Шарон анчадан бери душман бўлиб келган Сурия билан ҳеч қандай шартсиз музокаралар бошлашга тайёрлигини билдирди. У шунингдек, Исроил тинчлик эвазига босиб олинган ерларни арабларга қайтариб бериши мумкинлигини билдирди. Айни пайтда, Шарон Фаластин Бош вазири Аббос жангариларни қуролсизлантириши ва қамоққа ташлаши, шунингдек, Исроил ўз қўшинларини олиб чиққунига қадар узоқ муддат тинчлик сақланишини истайди.