Линклар

Бугун Хитой Бош вазири Вэн Цзябао мамлакатда Ўткир респиратор синдроми билан боғлиқ вазият ҳали ҳам жиддийлигича қолаëтгани ва касаллик, айниқса, қишлоқ жойларида тарқалиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.


Бугун пойтахт Пекинда ҳукумат шаҳар расмийларини ҳам касалликнинг олдини олиш ишларини секинлаштирмаслик тўғрисида огоҳлантирди.
Пекинда Ўткир респиратор синдроми ëки ғайри оддий пневмония касаллигига чалиниш камайишга бошлагани маълум қилинди. Аммо Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти бу ҳақда аниқ маълумот беришга ҳали вақт эрта эканини билдирди.
Хитойда Ўткир респиратор синдроми камида 235 одамнинг ўлимига сабаб бўлди ва 4 минг 800дан ортиқ киши шу касалликка чалинди.
XS
SM
MD
LG