Линклар

Бугун Сурия ҳукумати АҚШ Давлат котиби Колин Пауэллнинг баëнотини рад этиб, Фаластин жангари гуруҳлари фаолиятини чеклашга рози бўлмаганини билдирди.


Сурия президенти Башар ал-Ассад “Newsweek” журналига берган интервюсида, у яқинда Дамашқда Пауэлл билан ўтказган музокаралар давомида ушбу масала муҳокама этилганини, аммо бу ҳақда бирор-бир келишувга эришилмаганини маълум қилди.
Пауэлл музокаралардан кейин, Сурия ҳукумати Исроил билан тинчлик ўрнатишга қарши бўлган айрим Фаластин жангари гуруҳларининг Дамашқдаги идораларини ëпиб қўйганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG