Линклар

Бугун Литванинг Европа Иттифоқи қўшилиши тўғрисида ўтказилган референдумда сайловчиларнинг 60 фойизи қатнашгани билдирилди.


Литвада овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 2 миллион 600 минг сайловчининг 25 фойизидан камроғи кечаги референдумда қатнашди. Натижада Литва Марказий сайлов комиссияси бугун сайловчилар сони ошмаса, референдум муваффақиятсизликка учраши ҳақида огоҳлантирган эди.
Литвада референдум қонуний кучга эга бўлиши учун сайловчиларнинг 55 фойизи овоз беришда қатнашиши керак.
Савол-жавоб натижаларига кўра, Литвадаги 3 ярим миллион аҳолининг 65 фойизи мамлакатнинг Европа Иттифоқи қўшилишига тарафдор.
Литва ва бошқа 9 мамлакат 2004 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун таклиф этилган.
XS
SM
MD
LG