Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбийларининг бугун маълум қилишича, жумадан шанбага ўтар кечаси Афғонистоннинг жануби шарқий ҳудудида юз берган тўқнашувда ҳукуматнинг бир аскари ҳалок бўлган ва америкалик бир аскар яраланган.


Ҳужум қилган номаълум шахслардан камида икки нафари отиб ўлдирилган.
Айни пайтда, кеча Хўст вилоятининг Нодиршоҳ туманида бир енгил автомобилга юкланган портловчи моддалар тўсатдан портлагани оқибатида машина ичида бўлган икки киши ўлди.
Ҳукумат матбуот вакили Ҳаëтулло Танивалга кўра, бу икки киши теракт содир қилишга уринган.
XS
SM
MD
LG