Линклар

logo-print

Бугун АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл Америка томонидан қўллаб-қувватланган Яқин Шарқ тинчлик режасини амалга оширишга ундаш учун Исроил ва Фаластин раҳбарлари билан учрашди.


Пауэлл Исроил Бош вазири Ариел Шаронни Фаластин ҳудудлари атрофида ўрнатилган ҳарбий блокадаларни бекор қилишга даъват этди.
Пауэлл ва Шаронга кўра, фаластинликлар билан тинчликка эришиш учун Исроил хавфсизлиги мустаҳкамланиши лозим.
Бугун АҚШ Давлат котиби билан учрашган Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос тинчлик режасида таклиф этилган имкониятларни қўлдан чиқарилмаслик кераклигини таъкидлади.
Аббос Исроил ҳукуматидан Фаластин ҳудудларига яҳудийларни кўчириб келтиришни тўхтатишни ва Фаластин раҳбари Ясир Арафатга қарши жорий қилган тадбирларни бекор қилишни талаб этди.
Пауэлл фаластинликларни Исроилга қарши ҳужумлар уюштираëтган жангари гуруҳларни дарҳол қуролсизлантиришга чақирди.
Тинчлик режасида икки томондан зўравонликни тўхтатиш талаб этилади ва 2005 йилда Фаластин давлатини ташкил қилиш назарда тутилган.
XS
SM
MD
LG