Линклар

Бугун Туркиянинг исломий қарашдаги биринчи Бош вазири беш йиллик таъқиқдан кейин сиëсий саҳнага қайтди.


Туркияда динни сиëсатга аралаштирган 77 ëшли Нажмиддин Эрбақон бугун Соадат партиясининг раиси этиб сайланди.
Ҳозирги Бош вазир Ражеп Тайип Эрдўған ва унинг Адолат ва Тараққиëт партияси эскидан Исломий ҳаракатда фаолият кўрсатган бўлсада, улар бугунги ташкилотини Ғарбга тарафдор дунëвий партия, деб ҳисоблашади.
1997 йилда Туркия ҳарбийлари диний қарашлари туфайли, халқ ишончини қозонган Эрбақонни Бош вазир вазифасидан истеъфо беришга мажбур қилишган эди. Орадан бир йил ўтгандан сўнг, Туркия Конституциявий суди Эрбақоннинг Рифоқ партияси фаолиятини ва Эрбақонни беш йил давомида расмий ташкилотларда ишлашдан таъқиқлаб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG