Линклар

logo-print

Озарбайжон президенти матбуот идораси бир баëнот тарқатиб, Ҳайдар Алиев Туркияда бир ҳафтадан кўп вақт қолиб даволангандан кейин, бугун Бокуга қайтганини маълум қилди.


Мазкур баëнотда Алиевнинг соғлиғи ҳақида маълумот берилмади ва президентнинг мамлакатга қайтгани давлат телевидениесида ëритилмади.
Алиев Озарбайжонни тарк этиш режаси борлигини эълон қилмасдан, 3 май куни Анқарга жўнаб кетди. Алиев тўсатдан мамлакатни тарк этгани туфайли, унинг соғлиғи ëмонлашган, деган тахминлар пайдо бўлди. Ўтган ойда Алиев расмий маросимда чиқиш қилаëтган пайтда икки марта қуллаб тушган эди.
XS
SM
MD
LG