Линклар

logo-print

Бугун Эрон президенти Муҳаммад Хотамий расмий ташриф билан Байрутга борди.


Хотамий 1979 йилги Эрон Исломий инқилобидан бери, Леванга ташриф буюрган Эроннинг биринчи президентидир.
Хотамий Байрут аэропортида Леван президенти Эмил Лахуд, Бош вазир Рафиқ Харири ва бошқа расмийлар томонидан кутиб олинди.
Хотамийнинг 3 кунлик расмий сафар давомида Хезболлоҳ жангари гуруҳининг бошлиғи Шайх Хасан Насрулло билан учрашиши кутилмоқда.
Эрон Хезболлоҳ гуруҳини молия билан таъминламоқда. Америка Леван ва Суриядан Хезболлоҳ гуруҳини Исроилга қарши ҳужумлар уюштиришга йўл қўймасликни талаб этмоқда.
Хотамий Сурия, Яман ва Баҳрайнга ҳам сафар қилишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG