Линклар

Ироқнинг янги бошқарувчиси америкалик Пол Бремер бугун Бағдодга борди.


У ироқликларга шахс эркинликлари ва қонун устиворлиги ҳурмат қилинган жамият яратишда ëрдам беришини қайд этди.
АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл Ироқда исломий ҳукумат тузишга уринмаслик ҳақида огоҳлантирди. Пауэллга кўра, фундаменталист режим Ироқ ëки қўшни давлатлар манфатларига зиддир. У Ироқда барча этник гуруҳларнинг номоëндалари иштирокида ҳукумат ташкил қилишга чақирди.
Айни пайтда, бугун Британия Халқаро тараққиëт вазири Клар Шорт Ироқ борасидаги келишмовчиликлар туфайли, истеъфо берди.
Клар Шортга кўра, Британия Бош вазири Тонни Блэр урушдан кейин Ироқда тузиладиган ҳукумат БМТ кўрсатмасига асосланиши кераклиги ҳақида берган ваъдасини бузган.
XS
SM
MD
LG