Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл Америка томонидан қўллаб-қувватланган Яқин Шарқ тинчлик режасини муҳокама қилиш учун бугун Қоҳирада Миср президенти Хусни Муборак билан учрашди.


Муборак ушбу учрашувдан олдин, Европа Иттифоқининг ташқи сиëсат ишларига маъсул расмийси Хавиэр Соланани қабул қилди. Соланага кўра, Яқин Шарқ режаси тинчликка эришиш учун янги имкониятлар яратган, аммо мазкур режа тезроқ амалга оширилиши лозим.
Миср Ташқи ишлар вазири Аҳмад Махер Исроил ҳукумати Фаластин раҳбарияти каби тинчлик режасини қабул қилиши кераклигини таъкидлади.
Бугун Исроил ҳукумати Фаластин ҳудудларига яҳудийларни кўчириб келтириш ишларини тўхтатиш борасидаги Америка чақириғига амал қилмаслигини билдирди.
Айни пайтда, Исроил фаластинликларга қарши жорий этилган чекловларни кучайтирмоқда.
XS
SM
MD
LG