Линклар

Черногорияда президентлик сайловлари

  • Абдулла Искандар

Олти ойдан бери президентсиз қолаëтган Черногория ниҳоят ўтган якшанба куни ўз раҳбарига эга бўлди. Бош омон бўлса дўпи топилади, деганларидек олти ой ичида уч маротаба ўтказилган сайловлардан кейин муаммога ечим топилди.Президентликка номзод бўлган уч нафар депутатнинг бири , қирқ тўққиз ëшдаги Филип Вуяновиич сайловчиларнинг олтмиш уч фоиз овозини қозониб, Черногория президентлигига сайланди.Филип Вуяновнинг асосий рақиби муҳолифатдаги либерал партиядан номзод бўлган Миодрага Живкович бор йўғи ўттиз фоизнинг нари берисида овоз олди ҳолос. Энди сайловчилрнинг 4 фоиз овозини олган учинчи номзод Драган Ҳажикович ҳақида гапирмасак ҳам бўлади.

Социалистик партиядан номзод бўлган Филип Вуяновиич олий маълумотли юрист, бундан олдин адлия вазири, ички ишлар вазири ва Черногория парламенти раиси лавозимларида ишлаган.Оҳирги пайтда Черногория президенти лавозимини вақтинча адо этиб турганди. Филип Вуяновиич Мамлакат бош вазири Мило Жукановичнинг яқин сафдоши ҳисобланди. Черногория президенти сифатида сўзлаган илк маърузасида Филип Вуянович бош мақсадимиз Европа Иттифоқига аъзо бўлиш дея таъкидлади.

"Мен мамлакат президенти сифатида Ченогорияни Европа Иттифоқига аъзо бўлиши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан.Иложи борича тезроқ Европа ҳамжамиятининг муносиб ҳамкори бўлиш учун зарур бўлган барча тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш чораларини кўраман".

Филип Вуяновиич ўз сўзида кейинги уч йил ичида мамлакатда ўтказилган ислоҳот самараларига ҳам тўҳталди.

Сайловларда Филип Вуяновиичга асосий рақиб бўлган муҳолифатдаги либерал партия вакили Миодрага Живкович иқтидордаги коалицияни коррупция ва ноқобилликда айблайди.

"Биз илгари сураëтган дастур Черногория нуфузи ва фаровонлиги учун ҳизмат қилишидан умид қиламан.Либерал платформдаги муҳолифат мавжуд муаммоларни ечиш йўлида умумий бир ечим топишига ишонаман."

Мустақил кузатувчи Черногориялик университет профессор Светозар Йовисевич муаммолар негизида Сербия-Черногория муносабатлари ëтганилигига эътибор қаратади:

"Мен ҳамма нарса Филип Вуяновиич шаҳси билан боғлиқ деган фикрдан жуда йироқман,бир фармон билан Черногория ва Сербия муносабатларини ўзгартиришнинг иложи йўқ".

Суҳбатдошимиз Черногорияда президент лавозими конститутцияга кўра кўпроқ намояндавий ҳусусиятига эга бўлиб, асосий сиëсий куч хукумат ва парламентда жам бўлганлигига эътиборимизни қаратди. Светозар Йовисевичга кўра мамлакат президенти миллатни жипслаштирувчи омил бўлиши керак экан:

"Афсуски мен Филип Вуяновиичнинг муҳолифат ва ҳукумат ўртасида муросага етакловчи президент бўлишига ишонмайман".

Таҳлилчилар Филип Вуяновиичнинг президент бўлиб сайланиши иқтидордаги коалиция ва унга раҳбарлик қилаëтган бош вазир Мило Жукановичнинг сиëсатдаги мавқеини янада ошириб юборганлигини таъкидлашмоқда.

Энди буëғига ҳамма гап ислоҳотларни зудлик билан амалга ошириш, жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашни бошлашдан иборат дейди Маркази Брюсселда жойлашган Бўҳронларнинг олдини олиш ҳалқаро гуруҳ вакили Питер Палмер:

"Ҳукуматнинг айнан ҳозир ислоҳотларни амалга ошириши жуда муҳим, мен муҳолифатнинг ҳам бунга конструктив ҳисса қўшишига умид қиламан,Черногория аҳолиси муаммоларнинг муқобил ечими борлигини кўриши зарур."

Апрел оҳирида ўтказилган сўровларда қатнашганларнинг 47 фоизи иқтидордаги ҳукумат муаммоларни ечишга қодир эмаслигини таъкидлашди.
XS
SM
MD
LG