Линклар

logo-print

Россия Давлат Думаси бугун Россия ва Америка ўртасида имзоланган стратегик-ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди.


294 депутат шартнома учун, қолган 134 халқ вакили унга қарши овоз берган. Муҳокамалар Россия Коммунистлар партияси таклифига биноан ёпиқ эшиклар ортида ўтди.
Ўтган йили Россия ва АҚШ президентлари ўртасида имзоланган айни шартнома 2012 йилга бориб ҳар икки давлат ядро арсеналлари учдан иккига қисқартирилишини назарда тутади. АҚШ парламенти ушбу шартномани аллақачон ратификациялаган.
XS
SM
MD
LG