Линклар

Бағдод жанубида оммавий қабрнинг топилиши, колалиция кучларининг Ироққа қарши ҳарбий ҳаракатларини яна бир бор оқлади.


Бу ҳақда Британия бош вазири Тони Блэр баён қилди. Ироқ Миллий Конгресси раҳбари Аҳмад Чалоби ҳам айни оҳангда чиқиш қилди. Таҳминларга кўра Бағдод жанубида топилган оммавий қабрда 11 минг кишининг жасади кўмилган бўлиши мумкин. Ҳозирча у ердан уч минг кишининг ҳоки топилди.Уларнинг кўпчилиги аёллар ва ёш болалар бўлган. Ҳозирда жасадларни текшириш ишлари давом этмоқда. "Хюман райтс уотч" вакилларига кўра, топилган жасадлар 1991 йилги қўзғалон пайтида ўлдирилган шиалардир.
XS
SM
MD
LG