Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи раҳбарияти аъзоси Хавер Солана Исроил сафарини бекор қилди.


Бунга Исроил Бош вазири Ариэл Шароннинг Солана билан учрашиш истаги йўқлиги туртки бўлди. Хавер Солана Яқин Шарқ сафари давомида Исроил раҳбарияти билан бир қаторда Рамалоҳга бориб Фаластин раҳбари Ясир Арафат билан ҳам учрашишни режалаштирган эди. Бундан хабар топган Исроил бош вазири Солана билан учрашиш истаги йўқлигини маълум қилди. Исроил раҳбарияти бир неча бор Арафатни террорчиларни қўллаб-қувватлаб, тинчлик жараёнига ғов бўлаётганликда айблаб келди.
XS
SM
MD
LG