Линклар

Бугун Чеченистонда яна террор ҳужуми содир этилди.


Илисхан-Юртда бир аёл ўзини-ўзи портлатиб 20 кишини нобуд қилди. Бу ҳақда Чеченистоннинг Москва тарафидан қўйилган расмийлари маълум қилишди. Икки кун олдин Чеченистоннинг Знаменск қишлоғида содир этилган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони эса бугун 59га етди. Яраланган 250 кишидан юз нафари ҳамон касалхонада. Бугун Знаменскда ўтган Чеченистон ҳукуматининг кўчма мажлисида террор ҳужумидан талафот кўрганларнинг оила аъзоларига ёрдамлар бериш масаласи кўтарилди. Ҳозирча ҳеч ким террор ҳужумларига жавобгарликни зиммасига олмади. Чечен расмийлари бунда Аслан Масхадовнинг сепаратчи гуруҳларини айбламоқда.
XS
SM
MD
LG