Линклар

Россия, Қозоғистон ва Озарбайжон Каспий денгизининг марказий ва шимолий қисмларини бўлиб олиш тўғрисида умумий шартномани имзоладилар.


Айни масала юзасидан Эрон ва Туркманистон билан келиша олмаган Каспий бўйидаги уч давлат денгиздаги улушларини ўзларича ҳисоблаб чиқиб, ўзаро келишувга эришганлар. Шартномада Каспий денгизининг 18 фоизи Россияга, 18 фоизи Озарбайжонга, 27 фоизи Қозоғистон ихтиёрига ўтиши назарда тутилади. Эрон ва Туркманистон ҳар бири Каспий денгизининг 20 фоиз худудига эгалик қилишни хоҳлаётган эди. Агар Россия, Қозоғистон ва Озарбайжон имзолаган шартнома кучга кирса бу давлатларга Каспийнинг 37 фоизи қолади. Бундан норози Туркманистон ва Эрон ўзаро шартномани ишлаб чиқишга киришгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG