Линклар

logo-print

Россия ва АҚШ Ироқ масаласидаги айрим келишмовчиликларга қарамай, икки давлат ўртасида муносабатлар пойдевори сақлаб қолинди.


Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун АҚШ Давлат котиби Колин Пауэл билан музокаралардан сўнг баён қилди. Ўз навбатида Пауэл урушдан кейинги Ироқни қайта қуриш борасида Вашингтон Россия билан мулоқотга тайёр эканини айтди.
Бугун АҚШ Давлат котиби Колин Пауэл Россия Ташқи ишлар вазири Игор Иванов билан ҳам сўзлашувлар олиб борди. Асосан Ироқ масаласи музокараларнинг бош мавзуси бўлди. Вашингтон Ироққа жорий этилган санкциялар бекор қилинишини назарда тутувчи янги резолюцияни қўллаб-қувватлашда ўзига ҳамфикр топиш илинжида. Шундай резолюциянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида қабул қилиниши АҚШ ва унинг иттифоқчиларига Ироқ нефт заҳиралари устидан назорат ўрнатишлари учун йўл очади.
XS
SM
MD
LG