Линклар

Халқаро ҳамжамият Саудия Арабистонида содир этилган террор ҳужумларини қораламоқда.


Эрон ҳам ушбу ҳужумларни қораловчилар рўйхатига қўшилди. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида террорчилик "жирканч жиноят" сифатида таърифланади. Бугун Ўзбекистон ҳам душанба куни Эр-Риёдда содир этилган портлашларни қоралади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида террорчилик ҳали ҳам инсониятга катта хавф туғдираётгани ва унга қарши биргаликда курашиш лозимлиги қайд этилади.
Душанба куни Эр-Риёдда рўй берган портлашлар оқибатида ўлганлар сони 34га етди. Уларнинг аксар кўпчилигини хорижликлар – АҚШ, Буюк Британия, Ирландия, Австралия, Филиппин ва бошқа давлат фуқаролари ташкил этади. Ўлганлар орасида саккиз Америка фуқароси ҳам бор. Бу ҳақда бугун Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
XS
SM
MD
LG