Линклар

Россиянинг Татаристон республикасидаги бир гуруҳ муслима аёлларга расмий хужжатлар, хусусан паспорт учун рўмолда суратга тушиш милиция томонидан таъқиқланган эди.


Шундан сўнг бир гуруҳ муслима аёллар судга мурожаат қилганлар. Суд эса ҳуқуқ-тартибот органи расмийлари фойдасига қарор чиқарган.
Бугун Россия Олий суди муслима аёллар расмий хужжатлар учун рўмолда суратга тушишлари мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилди. Мазкур қарор аввалги судлар чиқарган қарорни бекор қилади.
Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг барча вилоятлари бир хил бўлиши кераклигини айтиб, аввалги суд қарорини қўллаб-қувватлаган эди.
XS
SM
MD
LG