Линклар

АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл бугун Москвадан Болгария пойтахти Софияга келди.


Пауэлл Болгария Бош вазири Сакс-Кобург-Гота билан бирга матбуот конференцияси ўтказди. У, Ироққа қарши жорий этилган иқтисодий санкциялар йўқ қилинишидан кўра, уни вақтинча тўхтатиш масаласини АҚШ кўриб чиқишга тайёрланаётганини билдирди.
Пауэлл Ироққа қарши урушни қуллаб-қувватлагани учун Болгария ҳукуматига миннатдорлик билдириб, Вашингтон расмийлари дўстларни унутмаслигини таъкидлади. Пауэлл сўзига қўшимча қилиб: “Болгария терроризмга қарши уруш ҳамда Саддам Ҳусайнни қуролсизлантиришни қаттиқ қўллаб-қувватлади. Болгария бу уринишларни Нью Йоркда Хавфсизлик Кенгашида ва Афғонистон тупроғида қўллаб-қувватлади. Амалда, Болгария қўлидан келган барча ишни қилди, яъни ўз фарзандларини мазкур вазифаларни бажариш учун жўнатди”,- деди.
XS
SM
MD
LG