Линклар

Бугун Ғарбий соҳил ва Ғазо секторидаги минглаб фаластинликлар Исроил давлати ташкил этилган кун муносабати билан норозилик намойишлари ўтказдилар.


Ғазо шаҳрида тахминан 6 минг фаластинлик байроқлар кўтариб, шиорлар айтдилар. Юзига ниқоб таққан фаластинликлар қўлларидаги қуроллардан ҳавога ўқ узиш орқали 1948 йилда Исроил давлати барпо этилганига ўз норозиликларини билдирдилар.
Фаластин лидери Ясир Арафат телевидение орқали халққа қилган мурожаатида фаластинликларнинг тинчлик йўлидаги уринишларига қарши фитналарни қаттиқ танқид қилди.
Бугун Исроил қўшинлари танклар ва вертолётлар мадади билан Ғазо сектори шимолидаги Байт Ханун шаҳрига бостириб кирди. Фаластин расмийларига кўра, мазкур рейд натижасида беш фаластинлик, жумладан, уч ўсмир ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG