Линклар

Бугун Россия расмийлари, мамлакатнинг Хитой ва Мўғулистон билан чегараларидаги 52та текширув пунктининг 31таси ёпилишини эълон қилди.


Бундан асосий мақсад – ўткир респиратор синдроми касаллиги мамлакатга кириб келишининг олдини олишдан иборат. Чегарадаги бошқа асосий текширув пунктлари одатдагидек ишлайди. Россия ҳукумати мамлакат бўйлаб ўткир респиратор синдроми касаллигини аниқлашда лабораториялар ташкил этиш учун 1.5 миллион доллар маблағ ажратган.
Бугун Тайванда мазкур касалликдан яна бир нечта одам ўлди. Бу билан қурбонлар сони 264 кишига етди.
Хитойда ўткир респиратор синдромидан бугун яна тўрт киши ўлди ва яна 52 киши ҳасталангани қайд этилди.
XS
SM
MD
LG