Линклар

АҚШ сенати камбағал мамлакатларга Одам иммун тақчиллиги синдроми - ОИТСга қарши курашда кўмак бериш лойиҳасини тасдиқлади.


Лойиҳага биноан Африка ва Кариб ҳавзаси мамлакатларида ОИТС билан касалланган 2 миллионга яқин бемор энг қимматбаҳо дори – дармонлар билан таъминланади. ОИТС туфайли етим қолган 13 миллион болага ёрдам берилади. Лойиҳани амалга ошириш учун 15 миллиард доллар ажратилади.
АҚШ президенти Жорж Буш бу қонунга тез кунда имзо чекишини билдирди.
XS
SM
MD
LG