Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши бугун АҚШ, Британия ва Испания томонидан тақдим этилган Ироқдаги вазиятни барқарорлаштириш тўғрисидаги резолюция лойиҳаси муҳокамасини бошлади.


Лойиҳа муаллифлари БМТнинг Ироқни бошқаришда ва қайта тиклашда фаол иштирок этишига имконият яратганлар. Бироқ, бу масалада АҚШ - Британия иттифоқи кўпроқ ҳуқуққа эга бўлади.
Лойиҳада, шунингдек, Ироқ қарзларини Кредиторлар Париж клуби каби халқаро ташкилотлар муофиқлаштириши лозимлиги қайд этилади. Лекин Ироқ нефтини сотишдан тушган маблағ АҚШ ва Британия томонидан назорат қилинади.
XS
SM
MD
LG