Линклар

АҚШ давлат департаменти Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрида террорчилик ҳаракатлари содир этилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.


Давлат департаменти тасдиқланмаган маълумотга таянган ҳолда, террорчилик ҳаракати тез кунларда содир этилади , деб билдирди.
Саудия Арабистони пойтахти Эр Риёдда АҚШ Федерал қидирув бюроси ходимлари, 12 май куни содир этилган террорчилик ҳаракатларини содир этган шахсларни қидириш ишларини олиб бормоқдалар. Вашингтон бу террорчилик ҳаракатларини “Ал - Қайда” ташкилоти уюштирган, деб ҳисобламоқда.
XS
SM
MD
LG