Линклар

Словакиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши тўғрисидаги кечаги референдум бир овоздан тасдиқланди.


Бугун Словакия Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, сайловчиларнинг 92 фойиздан кўпи мамлакатнинг 2004 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлишини маъқуллашган.
Бу борада аллақачон Венгрия, Словения, Малта ва Литвада ўтказилган референдумлар тасдиқланди. Европа Иттифоқига қўшилиш тўғрисида келаси ойда Чех республикаси ва Полшада ҳам референдумлар ўтказилади. Эстония ва Латвияда эса, бундай референдумлар сентябр ойига режалаштрилган. Қибриз Европа Иттифоқига аъзо бўлиш масаласини умумхалқ овозига қўймайди.
XS
SM
MD
LG