Линклар

logo-print

Бугун Қуддуз шаҳрида икки марта портлаш юз бергандан кейин, Исроил Бош вазири Ариел Шарон ҳукуматини фавқулодда учрашув ўтказишга чақирди.


Шарон мазкур учрашув туфайли, ўзининг Вашингтон сафарини кечиктирди.
Бугун эрталаб Қуддуз шаҳрида худкуш террорчи автобус ичида ўзини портлатгани оқибатида камида етти одам нобуд бўлди. Шаҳарнинг бошқа бир жойида яна бир худкуш террорчи ўзини портлатди.
Мазкур ҳужумлар Шарон ва Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос ўртасидаги учрашувдан бир неча соат ўтгандан кейин, содир этилди.
Фаластиннинг Хамас жангари гуруҳи ушбу портлашларнинг Шарон ва Аббос ўртасида ўтказилган учрашувга алоқаси борлигини билдирди, аммо гуруҳ ҳужумлар жавобгарлигини ўз зиммасига олмади.
XS
SM
MD
LG