Линклар

logo-print

Генерал Абдул Рашид Дўстимнинг кучлари уч кун давом этган жанглардан кейин, Ғўзфанди қишлоғини тожик генерали Атто Муҳаммад кучларидан ишғол этди.


Атто Муҳаммаднинг матбуот вакили Ашраф Надим генерал Дўстимнинг кучлари кеча тунда Ғўзфанди қишлоғини ишғол этганини тасдиқлади. Унга кўра, жанглар давомида генерал Атто Муҳаммаднинг камида олти нафар аскари ҳалок бўлган ва 15 нафар аскари яраланган.
Маълумки, Дўстум Афғонистон Мудофаа вазирининг ўринбосари сифатида хизмат қилади. Атто Муҳаммад эса Мудофаа вазири Муҳаммад Фаҳимнинг яқин иттифоқдошидир. 2001 йилда Толиблар ҳокимиятдан четлаштирилгандан сўнгра, Абдул Рашид Дўстим ва Атто Муҳаммад биргаликда ишлашлари ҳақида ваъда берганларига қарамай, икки томон кучлари ўртасида тез-тез тўқнашувлар содир бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG