Линклар

logo-print

Бугун Марокаш полицияси жума куни Касабланка шаҳрида содир этилган портлашларга алоқаси бор, деган шубҳа билан 30дан ортиқ кишини ҳибсга олди.


Бугун Сурия президенти Башар ал-Ассад мазкур ҳужумларни қоралади ва Сурия Марокашни терроризмга қарши курашда қўллаб-қувватлашини билдирди.
Қўшма Штатлар Сурияни террорчи ташкилотлар билан алоқа ўрнатганликда айблаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жума куни тунда Касабланка шаҳрида тўртта жой, жумладан, яҳудийлар маркази, меҳмонхона, Белгия консулхонаси ва испан ресторанти бир вақтнинг ўзида кетма-кет портлатилди. Оқибатда 41 одам, шу жумладан, 13 нафар худкуш террорчи ўлди.
XS
SM
MD
LG