Линклар

Тайван соғлиқни сақлаш расмийлари бугунгача оролда жами 344 одам Ўткир респиратор синдромига чалинганини ва 40 киши шу касалликдан нобуд бўлганини эълон қилдилар.


Шунга қарамай, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти кўплаб мамлакатларда Ўткир респиратор синдроми ëки ғайриоддий пневмония касаллигининг кескин тарқалиши тўхтатаëтганини маълум қилди.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти расмийси Майкл Раянга кўра, Хонг Конг, Ветнам ва Канадада Ўткир респиратор синдроми муваффақиятли равишда назорат остига олинган.
Аммо Хитойда Ўткир респиратор синдроми билан боғлиқ вазият жиддийлигича қолмоқда. Мамлакатда камида 280 одам ғайриоддий пневмониядан нобуд бўлди ва 5 минг 200дан ортиқ киши шу касалликка чалинди.
XS
SM
MD
LG