Линклар

Венада жойлашган Халқаро Матбуот ташкилоти 1 июндан 4 июнгача Кения пойтахти Найробида ўз қурилтойини ўтказишни режалаштирган эди.


Аммо бугун мазкур ташкилот бир баëнот тарқатиб, АҚШ, Британия ва бошқа давлатлар Кенияда чет элликларга қарши терактлар содир этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиргани туфайли, қурилтой ўтказишни бекор қилганини билдирди.
Халқаро Матбуот ташкилоти шу йилнинг сентябр ойида бошқа бир мамлакатда ўз қурилтойини ўтказиши тўғрисида умид билдирди.
XS
SM
MD
LG