Линклар

logo-print

Бугун Исроилнинг Афула шаҳридаги савдо марказида портлаш юз бергани оқибатида камида тўрт одам, шу жумладан, худкуш террорчи нобуд бўлди ва 10дан ортиқ киши яраланди.


Сўнгги уч кун ичида Исроилда беш марта шундай портлаш содир этилди. Фаластиннинг Хамас жангари гуруҳи илгарги ҳужумлар жавобгарлигини ўз зиммасига олган эди.
Айни пайтда, кўплаб халқаро ташкилотлар Исроил ҳукумати Ғазо ҳудудига кирмоқчи бўлган хорижийларга қарши чекловлар жорий этганига норозилик билдирмоқдалар.
БМТнинг Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти, Жаҳон озиқ-овқат дастури ва бошқа халқаро ташкилотларга кўра, Исроил чекловлари оқибатида Ғазодаги фаластинликларга ëрдам кўрсатиш ишлари деярли тўхтаб қолган.
Яқинда Исроил ҳарбийлари ва чет эл фуқаролари ўртасида юз берган ҳодисалардан кейин, Исроил ҳукумати дипломатлар ва махсус рухсатномага эга бўлмаган барча хорижийларни Ғазо ҳудудига киришдан таъқиқлаб қўйди.
XS
SM
MD
LG