Линклар

logo-print

Бугун Қозоғистон парламентининг ҳар икки палатасидаги депутатлар ҳукуматга ишонч овозини бердилар ва натижада ерни хусусийлаштириш лойиҳаси устида чиққан келишмовчиликлар ҳал этилди.


Қозоғистон Бош вазири Имонғали Тасмангамбетов парламент ерни хусусийлаштириш лойиҳасида айрим ўзгартишлар киритилишини талаб этгандан сўнг, ишонч овози берилишини сўраган эди. Ҳукуматга кўра, парламент таклиф этган ўзгартишлар ерни хусусийлаштиришга тўсқинлик қилади.
Ҳукумат ва парламент аъзолари ер сотувидан келадиган даромаддан қайси мақсадларда фойдаланиш, бир киши кўпи билан қанча ерга эга бўла олиши ва хўжалик ерларини қачон хусусийлаштириш масалаларида келиша олмаëтган эдилар.
Энди ишонч овози берилгани туфайли, ерни хусусийлаштириш ҳақида ҳукумат таклиф этган лойиҳа қонун кучига кирадиган бўлди.
XS
SM
MD
LG