Линклар

Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов Грузия Олий суди ўтган август ойида Россия-Грузия чегарасида ушланган уч нафар чеченни Россияга экстрадиция қилишдан бош тортаëтгани билан бу хусусдаги келишувни бузаëтганини билдирди.


Грузия Панкиси дарасида чечен қуролли гуруҳлари борлигини эътироф этди. Октябр ойида Россия президенти Владимир Путин ва Грузия президенти Эдуард Шеварднадзе Панкиси дарасини чечен қуролли гуруҳларидан тозалаш борасида ҳамкорлик қилишга келишдилар.
Аммо Грузия Олий суди ушланган уч чечендан икки нафарини суд қилиш ва қолган бир чеченга Грузияда сиëсий бошпана бериш имкониятини кўриб чиқиш ҳақида ҳукм чиқарди.
Бу 3 киши бошқа 10 нафар чечен билан ўтган ëзда ушланган эди. Грузия бу чеченлардан беш нафарини октябр ойида Россияга экстрадиция қилди ва қолганларининг ишини кўриб чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG