Линклар

logo-print

Афғонистон президенти Хамид Карзай марказий ҳукуматга солиқ даромадини жўнатишдан бош тортаëтган вилоят ҳокимлари билан эртага учрашув ўтказади.


Карзай идораси матбуот вакилининг Озодлик радиосига маълум қилишича, Кобулга чақиртирилган 12 ҳоким қаторида Хирот вилоят ҳокими Исмоилхон ҳам бор.
Карзай солиқ даромадини марказий ҳукуматга жўнатиш ўринига, уни ўзининг қуролли кучлари учун сарфлаëтган ҳокимларни танқид этмоқда.
Карзай илгари баъзи ҳокимларни вазифасидан бўшатди. Аммо айрим ҳокимлар унинг фармонларини бажаришдан бош тортмоқдалар.
XS
SM
MD
LG