Линклар

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Ироққа нисбатан жорий этилган жазо санкцияларини бугун бекор қилди.


Шу ҳақдаги резолюция Хавфсизлик Кенгашида қабул қилинди. Хавфсизлик Кенгашининг 14 аъзоси резолюцияни қўллаб-қувватлади. Сурия овоз бериш жараёнида қатнашмади. Қабул қилинган ҳужжатга мувофиқ Американинг Бағдоддаги маъмурияти нефт сотилишидан тушган маблағларни Ироқ аҳолиси турмуш тарзини яҳшилаш учун сарфлаш мажбуриятини олади. Резолюция лойиҳасига киритилган бундай ўзгартишлардан сўнг, Ироқ урушига қарши бўлган Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари Франция, Россия ва Хитой унинг қабул қилиниши учун овоз бердилар.
XS
SM
MD
LG