Линклар

Бугун Арманистонда парламент сайловлари ўтказилди.


Сиëсий кузатувчиларга кўра, парламентдаги 131 ўрин учун берилган овозларнинг асосий қисмини президент Роберт Кочарянга тарафдор бўлган Республикачи партия ва мухолифат гуруҳларининг Адолат иттифоқи олиши мумкин.
Адолат иттифоқига бошчилик қилаëтган Степан Демирчян март ойида бўлиб ўтган президентлик сайловида мағлубиятга учраган эди. Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти мазкур президентлик сайлови эркин бўлмаганини ва овоз бериш қоидалари бузилганини билдирди.
Бугунги парламент сайловларининг дастлабки натижалари эртага эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG